ресторан / дўкон / қурилиш / ишлаб чиқариш

Бизнесингиз ўзи юради.

Биз дастур сотмаймиз — бизнесингизни тизимга соламиз.

тизимларни кўринг
нима қиламиз

Олти тизим — битта мия.

Тайёр дастурни мажбурламаймиз: бизнесингиз қандай ишласа, тизимни шунга мослаб қурамиз. Ҳаммаси Жарвисга уланади — у кўради, текширади ва сизга Телеграмда айтади.

ишлаяпти

Касса ва POS

Зал, стол, буюртма, чек ва смена — битта дастурда. Буюртма ўзи керакли принтерга чиқади: ошхонага, барга, кассага.

  • брон ва очиқ чеклар
  • харажат, бозорлик, размен ҳисоби
  • принтерда қоғоз тугаса — огоҳлантиради
ишлаяпти

Жарвис — AI ёрдамчи

Бизнесингизнинг мияси. Ҳар куни эрталаб ҳисоботни Телеграмга юборади, ходимлар вазифасини POS маълумотидан ўзи текширади.

  • эрталабки ҳисобот ва прогноз
  • рақамларда хато бўлса — дарҳол айтади
  • ўзбекча овоз билан гаплашади
ишлаяпти

AI телефон оператори

Қўнғироққа ўзбекча ёки русча жавоб беради, брон сўровини ёзиб олади. Савол мураккаб бўлса — одам операторга улайди.

  • кеча-кундуз, дам олишсиз
  • ҳар бир суҳбат ёзиб борилади
  • студияда ёзилган табиий овоз
ишлаяпти

Камералар девори

Ҳамма камера битта катта экранда — зал, касса ва ошхона бир қарашда. Ким қаерда эканини сўраб ўтирмайсиз.

  • телевизорда ҳамма камера бир жойда
  • узилиб қолса — ўзи қайта уланади
  • компютер экранига бир тугмада ўтади
синовда

Биржа таҳлилчиси

Давлат харидлари ва биржа лотларини (UZEX, кооператсия портали) таҳлил қилади: таклиф шартларга мосми, фойда қанча, хавф қаерда.

  • фойда, хавф ва капитал ҳисоби
  • шартномани охиригача кузатади
  • 91 та ҳуқуқий манба асосида
тайёрланмоқда

AI бухгалтер

Чеклар, харажат ва ҳужжатларни ўзи тартиблайди, солиқ ҳисоботига тайёрлаб беради. Солиқ ва Э-имзо билан уланиш устида ишлаяпмиз.

  • кунлик пул оқими бир саҳифада
  • солиқ муддатларини эслатади
  • Солиқ ва Э-имзо билан уланиш
янги

Ва сайт ҳам ясаймиз

Бизнесингиз учун «вау» дейдиган сайт: 3Д, аниматсия ва телефон версияси билан. Сайтга келган сўров тўғри Телеграмингизга тушади.

  • 3Д ва жонли аниматсия
  • телефон учун мосланган
  • сўровлар Телеграмга
Brewns қаҳвахонаси сайти: қора фонда 3Д қаҳва стакани ва қоп
қаҳвахона
Bronze and Time сайти: қора фонда 3Д бронза от ҳайкали ва оқиб турган ёруғлик
бренд · 3Д
ишлаяпти — Ла Лимонарияда ҳар кунисиновдатайёрланмоқда
нега керак

Ишнинг ярми — қоғозбозлик.

Накладнойни дафтарга кўчириш. Кассани кечқурун санаш. Ким кечикканини сўраб чиқиш. ZR Group шу ишни ўзига олади, қарорни эса сизга қолдиради.

01

Битта экран, ҳамма жараён

Буюртма кассадан ошхонага, ошхонадан столга — ҳар бир қадам вақти билан кўринади. Қаерда тўхтаса, дарҳол биласиз.

02

Тасдиқ — Телеграмда

Қарор керак бўлса, Жарвис сизга Телеграмда ёзади. Битта тугма — буюртма кетди. Янги дастур ўрнатиш шарт эмас.

03

Ҳар бир амал ёзиб борилади

Ким, қачон, нима қилди — чек, қайтариш, чегирма. Кассада фарқ чиқса, сабабини бир дақиқада топасиз.

| биз нимага ишонамиз |

Энг яхши тизим — ҳеч ким сезмайдигани.

ҳақиқий лойиҳа

Ла Лимонария, Навоий.

Рестораннинг кассаси, ошхонаси, бари, омбори ва бозорлиги — битта тизимда. Эгаси ҳар куни эрталаб натижани Телеграмда ўқийди ва ресторанга келмасдан ҳам нима бўлаётганини билади.

Ла Лимонария · POSсмена очиқ
Асосий залКатта залТеррасаОлиб кетиш
00:421
бўш2
01:153
брон 19:304
бўш5
ҳисоб6
00:087
бўш8
брон 20:009
00:3110
бўш11
бўш12
очиқ чеклар · 5
1-стол · 00:42
3-стол · 01:15
6-стол · ҳисоб
7-стол · 00:08
10-стол · 00:31
принтерлар 6/6 ✓⚠ бар принтерида қоғоз камкассир
экран схемаси · суммалар, исмлар ва телефонлар яширилган
4зона битта экрандаасосий зал, катта зал, терраса, олиб кетиш
6принтер ўзи ишлайдибуюртма керакли жойга чиқади
4вазифа ўзи текшириладикасса, размен, бозорлик, обвалка — POS’дан
24/7телефонга жавобAI оператор, керак бўлса одамга улайди
«…»Ла Лимонария эгасининг фикри шу ерда бўлади
яқиндан

Жарвис ишда.

Икки мисол: ресторанга қўнғироқ қилган мижоз ва давлат хариди лоти. Иккаласида ҳам ишни тизим қилади, охирги қарорни эса одам.

04

Телефонга AI жавоб беради

Мижоз қўнғироқ қилади — AI оператор саломлашади, саволга жавоб беради, брон сўровини ёзиб олади ва администраторга юборади. Керак бўлса, суҳбатни одамга ўтказади.

05

Лотни таҳлил қилиб беради

Давлат хариди ёки биржа лоти бўйича тизим таклиф шартларга мослигини текширади, фойда, хавф ва керакли пулни ҳисоблайди. Қатнашасизми-йўқми — ўзингиз ҳал қиласиз, лекин рақамлар билан.

кунлик кўриниш

Сешанба, ZR Group кўзи билан.

Эгаси телефонида кўрадиган экран: соатлар бўйича тушум, кунлик режа қанчага бажарилгани ва ким қандай ишлаяпти.

қандай ишлаймиз

Суҳбатдан тизимгача.

Аввал бизнесингизни ўрганамиз, кейин қурамиз. Ҳар бир қадамда нима бўлаётганини кўриб турасиз.

  1. 01Суҳбат

    Бизнесингиз қандай ишлашини айтасиз, биз савол берамиз.

  2. 02Кўриб чиқиш

    Пул, вақт ёки назорат қаерда йўқолаётганини топамиз.

  3. 03Қуриш

    Тизимни сизнинг жараёнингизга мослаб қурамиз.

  4. 04Ишга тушириш

    Ходимларни ўргатамиз, биринчи кунларда ёнингизда бўламиз.

  5. 05Кузатиш

    Жарвис кузатади, биз тизимни яхшилаб борамиз.

Сизнинг бизнесингизда нима ўзгаради?

ҳозир

  • касса кечқурун қўлда саналади
  • бозорлик ва гўшт харажати аниқ эмас
  • телефон банд — мижоз бошқа жойга кетади

тизим билан

  • ҳар бир чек ва харажат ёзилади
  • бозорлик ва обвалка POS’дан текширилади
  • AI оператор қўнғироққа жавоб беради

телефонингизда кўрасиз

  • бугунги тушум ва чеклар
  • очиқ столлар ва бронлар
  • ким кечикди, ким ишлаяпти
3 савол

Сизга қайси тизим керак?

Учта саволга жавоб беринг — бизнесингизга мос тизимни кўрсатамиз ва Телеграм учун тайёр хабар ёзиб берамиз.

1 / 3
нархлар

Аввал — бепул таҳлил.

30 дақиқада бизнесингизни кўриб чиқамиз ва пул қаерда йўқолаётганини айтамиз. Аниқ нархни шундан кейин, бизнесингизга қараб айтамиз.

бепул · 30 дақиқа Бизнесингиз учун таҳлил
  • пул ва вақт қаерда йўқолаётгани
  • қайси тизим керак, қайси бири керак эмас
  • тахминий муддат ва нарх
Бепул таҳлилга ёзилиш
6 000
50010 00025 00050 000+
Старт сизга мос
кичик дўкон ёки кафе
таҳлилдан кейин
  • 1 филиал
  • касса ва омбор
  • кунлик ҳисобот
Телеграмда сўраш
Бизнес сизга мос
ресторан ёки бир нечта дўкон
таҳлилдан кейин
  • бир нечта филиал
  • ходимлар ва смена
  • Жарвис Телеграмда
Телеграмда сўраш
Тармоқ сизга мос
тармоқ, қурилиш, ишлаб чиқариш
келишамиз
  • ҳамма филиал битта экранда
  • махсус модуллар
  • алоҳида лойиҳа
Телеграмда сўраш

Тарифлар намуна — аниқ нархни бепул таҳлилдан кейин айтамиз.

Рустам Зиёдуллаев, ZR Group асосчиси
Рустам · асосчи
ким қуради

Дастурчи эмас — тизим қурувчи.

«Биз дастур ёзиб, ташлаб кетмаймиз. Аввал бизнесингизни ўрганамиз, кейин тизимни қурамиз ва ишга тушгач ҳам ёнингизда бўламиз.»

Рустам Зиёдуллаев · ZR Group асосчиси

  • 6тизимни ўзимиз қурганмиз
  • 4зона, 6 принтер — Ла Лимонарияда
  • 24/7Жарвис ва AI оператор ишлайди
Рустамга ёзинг
бошлаймиз

Бизнесингизни тизимлаймиз.

Битта хабар ёзинг. Бизнесингиз қандай ишлашини айтасиз, биз қандай тизим кераклигини кўрсатамиз. Биринчи таҳлил — бепул.

Телеграмда ёзинг